Доннарумма "Манчестер Сити"да — Here We Go!
01 сен 12:54
Янгиликлар


Доннарумма "Манчестер Сити"да — Here We Go!
"Манчестер Сити" ПСЖ дарвозабони Жанлуижи Доннарумма билан шартнома имзоламоқда.
Италиялик футболчининг трансфери бугун, ойнаси ёпилиши арафасида эълон қилинади. Инсайдер Фабрицио Романога кўра, келишув "шаҳарликлар"га 39 млн еврога тушади. Дарвозабон инглиз гранди билан 5 йиллик шартномани келишиб олган. У йилига 13 млн евро маош ва 2 млн бонусга эга бўлади.
Жанлуижи Доннарумма "Манчестер Сити" Туркиянинг "Фенербахче" жамоасига ўтаётган Эдерсон ўрнини эгаллайди.
26 ёшли дарвозабон 2021 йилдан буён ПСЖ шарафини ҳимоя қилади; Францияга кўчиб ўтишдан олдин ўз ватанида "Милан"да ўйнаган.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар