UZ

Сўнгги янгиликлар

11:53ЎФА ва УзПФЛ раҳбарияти иштирокида 2026-йил режалари бўйича учрашув бўлиб ўтди  0 11:36Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда  3 10:40Суперлига-2025. Мавсумнинг ҳақиқий 10 кашфиёти  1 10:10Суперлига плей-офф учрашувларининг расмийлари маълум  2 09:55Суперлига-2025. Ўтган мавсумнинг энг ёш ва энг ёши катта футболчиси кимлар бўлди?  0 09:25Умар Адҳамзода "Пахтакор"ни тарк этди  6 08:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқмоқда  6 08:25"Атлетико" устидан қозонилган ғалабадан сўнг Флик нима деди?  4 07:55Пўлатхўжа Холдорхонов "Шўртан" билан хайрлашди  3 07:21"Бунёдкор" икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  1 03:32Италия кубоги. "Ювентус" ўз уйида "Удинезе"ни мағлубиятга учратди  0 03:00Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди  40 02:35АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"га қарши драматик ўйинда қийин ғалабани қўлга киритди. Ҳусанов ўйнамади  21 02:08Холанд АПЛдаги 100-голини урди ва рекорд ўрнатди  1 00:57Винисиус ва "Реал" ўртасидаги шартнома бўйича музокаралар тўхтаб қолди  1

Дониёр Абдуманнопов: "Андижон" футболчилари оч қолди? Бу гапнинг ўзи кулгули" Янгиликлар

Дониёр Абдуманнопов: "Андижон" футболчилари оч қолди? Бу гапнинг ўзи кулгули"

Ёрқин Назаров мураббийлигидаги "Андижон" жамоаси кеча Қирғизистоннинг "Каганат" жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Ушбу учрашувдан сўнг жамоанинг етакчиларидан бири Дониёр Абдуманноповни суҳбатга чорладик. 

-  Суперлиганинг аксарият жамоаларининг ҳозирги ҳолати мавсум бошидаги ҳаракатларига, мақсадларга мос эмасдек кўринмоқда. Хусусан "Андижон"да ҳам...  

- Мақсадни катта қўйган яхши. "Андижон" ҳам ўз олдига жиддий мақсадларни қўйган. Лекин натижага келганда нимадир етишмаяпти. Вазиятни ўзгартиришга ҳаракат қиламиз. Кетма-кет ижобий натижалар қайд этсак, кайфият ва руҳият ўз-ўзидан ўзгаради. 

- Клубдаги ташкилий ишлар қандай? Эшитишимизга қараганда жамоа сафар ўйинларида меҳмонхона билан боғлиқ муаммоларга учраган, ҳаттоки оч қолиб кетган. Балки Суперлигадаги қониқарсиз иштирок сабаб шундай гап-сўзлар тарқалаётгандир...

- Кўрсаткичларимиз яхши бўлмагандан кейин бундай миш-мишлар тарқалиши табиий. Сизни ишонтириб айтаманки, "Андижон"да маош ва ташкилотчилик борасида муаммо йўқ. Ҳаммаси жойида, маошлар вақтида берилмоқда. Оч қолиб кетди, деган гаплар озгина кулгули. "Андижон" профессионал клуб ҳисобланади. 

- Бир ойлик танаффус давомида футболчилар бир жамоа сифатида қанчалик жипслашди? Сўнгги тўртта турда бошқача "Андижон"ни кўрамизми?

- Жамоамизда ички муҳит яхши. Танаффусдан фойдаланиб жисмоний ва руҳий жиҳатдан анча ўзимизга келиб олдик. Натижага эриша оладиган жамоа сифатида кучли бўлиб қайтамиз.

- Қишда Қатар ва Беларусь чемпионатларидан таклифлар бўлганди. Мазкур масалага давралар оралиғида яна қайтасизми?

-  Ҳозирда бор эътиборим "Андижон"га қаратилган, машғулотларда астойдил ишламоқдаман. Легионерга айланишим масаласини клуб ҳал қилади. Амалдаги шартномам йил охиригача мўлжалланган. 

- Европа чемпионатида кимга мухлислик қиляпсиз?

- Ҳар тўрт йилликнинг нуфузли турнирини кузатиб бораман. Европа чемпионати Жаҳон чемпионатидан кейин иккинчи ўринда туради. Бундай мусобақани кўрмасдан илож йўқ. Белгия терма жамоаси иштирокидаги учрашувларни кўраман. Роберто Мартинес шогирдлари яхши старт олишди. 

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика