Дмитри Пайет: “Узоқ давом этган нохуш cерияга якун ясай олганимиздан бахтлимиз”

Aslanov Jasurbek
2 дек 2020
“Марсель” ярим ҳимоячиси “Олимпиакос” устидан қозонилган ғалабага (2:1) изоҳ берди.

“ “Олимпиакос”га қарши ўйин аввалги баҳслардаги хатоларимизни тўғрилашга имконият беришини билардик. Узоқ давом этган нохуш cерияга якун ясай олганимиздан бахтлимиз. Энди эса қандайдир яхши нарсаларга умид қилса бўлади. “Манчестер Сити”га қарши ўйинда яхши натижага эришишимиз керак бўлади”, — дейди Дмитри Пает.

Қайд этиш жоиз, “Марсель” ЕЧЛдаги 13 та ўйиндан иборат мағлубиятлар cериясига барҳам берди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: UEFA