Диёр Холматов: "Таянч ҳудудда ўйнаш? Мен исталган позицияда ўйнай оламан"

Aslanov Jasurbek
26 июн 2023
"Бунёдкор" - "Пахтакор" ўйинидан (1:2) сўнг Championat.asia муҳбири Эмиль Бекмуҳамедов меҳмонлар ярим ҳимоячиси Диёр Холматовга саволлар билан юзланди.

- Ўйин ҳақида нима дея оласиз?

- Яхши ҳааркат қилдик, асосийси ғалабани қўлга киритдик.


- Нега таянч зонасида ўйнадингиз?

- Мураббий шуни хоҳлади.


- Ушбу позицияда ўйнаш ноқулай эмасми?

- Жамоа муваффақияти учун исталган позицияда ўйнай оламан.


- Позиция борасида Максим Шацких билан қандайдир субат бўлдими?

- Ҳеч қанақа суҳбат бўлгани йўқ, чунки марказда ўйнардим. Бу мен учун янги позиция эмас. Агар мураббий ўйнашга қодир деб ҳисобласа, жамоага ёрдам беришдан хурсанд бўламан.


- Жорий мавсум "Пахтакор" учун қандай ўтмоқда?

- "Пахтакор" учун ҳар бир мавсум ўзгача оғир, осонини кўрмаганман. Аммо олдимизга қўйилган вазифаларни бажариш учун қўлимиздан келганини қиламиз.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia