Диёр Мирзабоев: “УзДонгЖу”ни йирик ҳисобда мағлуб этишимиз мумкин эди”

Aziz Tukhtamuradov
14 июн 2017
Кеча Ўзбекистон биринчилиги 15-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Ушбу турда Муборакнинг “Машъал-2” жамоаси сафарда Андижоннинг “УзДонгЖу” клубини кичик ҳисобда мағлуб этди 1:0. Ушбу баҳсдан сўнг “Машъал-2” жамоаси бош мураббийи Диёрбек Мирзабоев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Аввало барча муҳлисларимизни бугунги ғалабамиз билан табриклайман. Уларга тайёрлаб қўйган совғаларимиз жуда кўп. Бизнинг ғалабамиз мухлисларни ғалабаси. Шогирдларимга ҳам раҳмат, улар ғалаба учун астойдил ҳаракат қилишди. Яратилган Иимкониятларнинг барчасидан фойдаланганимизда камида 4:0 ҳисобини қайд этардик. Рақибларимиз бундай бўлишига йўл қўйишмади. Биз кейинги баҳсни ҳам сафарда ўтказамиз. Ўйлайманки бу учрашувда ҳам ижобий натижа қайд этамиз”, - дейди “Машъал-2” клуби бош мураббийи Диёрбек Мирзабоев.


"Машъал-2" матбуот хизмати


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: championat.asia