UZ

Сўнгги янгиликлар

00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  1 00:23Италия Кубоги. "Лацио" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  4 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  2 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  0 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5

Диёр Имомхўжаев: "Суперлиганинг 3 мураббийи ПРО лицензияси учун имтиҳондан ўта олмади" Янгиликлар

Диёр Имомхўжаев: "Суперлиганинг 3 мураббийи ПРО лицензияси учун имтиҳондан ўта олмади"

ЎзПФЛ бош директори бу ҳақда маълум қилди.

"ОФК талабига кўра Суперлига бош мураббийи албатта Про лицензиясига эга бўлиши шарт. 

ЎФА бизга тақдим этган маълумотга кўра, айни ҳолатда Суперлиганинг уч (!) ва Про лиганинг уч клуби бош мураббийлари Про лицензиясига эга эмас, аниқроғи, улар имтиҳонлардан ўта олмаган. Қайта топшириш имтиҳони март ойига белгиланган. Унга қадар биз мазкур мутахассисларни вақтинча рўйхатдан ўтказиб турамиз. Аммо улар қайта топшириш имтиҳонидан ҳам йиқилса, клуб мазкур мураббий билан шартномани бекор қилиши талаб этилади. Яъни, ОФК лицензиялаш даврига қадар Про лицензияси мавжуд мураббий клуб билан шартнома тузиб улгуриши керак. 

Изоҳ. Март ойида вақтинчалик рўйхатдан ўтказиб туриш масаласи пандемия таъсирида келинган қарор бўлиб, кўплаб мамлакатлар ёпиқ режимда эканидан келиб чиқиб, бир неча ой давомида ўқув курсларини ташкил қилишнинг имкони бўлмади. 

Биз жорий мавсумдан эътиборан Про лига клублари мураббийларидан ҳам секин-аста Про лицензияси талаб қилишни бошладик. Давлат улуши бор бўлган корхона томонидан молиялаштирилаётган клублар қайси лигада ўйнашидан қатъий назар, ОФК талабига жавоб бериши шарт. Улар ўзларига катта ойлик-маош ёзиб олиш учун эмас, биринчи навбатда ОФК ва ЎФА талабини бажаришлари учун молиялаштирилади. Мана шу принципни барча клублар бирдек тушуниб олишлари шарт", - деб ёзади Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида. 




Реклама



Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика