UZ

Диёр Имомхўжаев: "ПФЛ директорилигига номзодлар пайдо бўлаётгани ёқимли. Лекин биз мураббийларга сим қоқиб бизга овоз беринг деб ялинмаймиз" Янгиликлар

Диёр Имомхўжаев: "ПФЛ директорилигига номзодлар пайдо бўлаётгани ёқимли. Лекин биз мураббийларга сим қоқиб бизга овоз беринг деб ялинмаймиз"

ЎзПФЛ директорлигига номзодлар пайдо бўлаётгани, улар ўз дастурлари бор эканлигини айтаётганлари ёқимли ҳолат. Аслида шундай бўлиши керак.

Бироқ аввал бунинг учун тизим яратиш лозим. Уставга айрим ўзгартиришлар киритиш устида ишлаяпмиз. Келаси йилга ЎзПФЛга директор қандай сайланади, бу иш қандай амалга ошади каби жараёнлар ҳамма учун маълум бўлишини истаймиз.

Мана шу йил сўнгида шу кунгача қилган ишларимиз ва келажакда амалга оширмоқчи бўлган ишларимиз ҳақида ўз дастуримизни берамиз. Ҳозир эса ЎзПФЛ қаттиқ режимда ишлаяпти, дастур учун ажратадиган вақтнинг ўзи йўқ, пандемия сабаб жуда кўп вақт йўқотдик. Қолаверса, жуда мураккаб даврда ташкилотни қабул қилиб олдик. Бундай нолимаймиз, қийин шароитда ҳам бирдек ишлашга тайёрмиз.

IMHOимизча, ҳар йили раҳбарият ўзгаравергани билан барака топилмайди, баъзида ишлаш учун вақт ва имконият керак бўлади. ЎзПФЛ жамоасининг аниқ мақсади ва вазифалари бор, жамоанинг 95 фоизи ёшлардан ташкил топган. Бирламчи вазифамиз йилни амаллаб якунлаб олиш ва келаси йил учун пойдевор қўйиш. Ишонтириб айтаманки, бизнинг дастуримиз рақобатчилар орасида энг яхшиси бўлади ва биз мураббийларга сим қоқиб, бизга овоз беришларини ялинмаймиз. Соғлом рақобатга эса доим тайёрмиз!", - деб ёзади ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида. 

Рейтинг: +24   

Фикрлар

+24   
23 сен 11:27:25
Oshqovoq
Ўзбекистонда яшаб туриб ўзбек тилини билмайдиган шахсларга ЎзПФЛда жой йўқ! Кимга сим қоқиб овоз беришни сўраган бўлса ҳам.
+14   
23 сен 11:56:45
Марфуша ғам-ғуссага не ҳожат!
Oshqovoq фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Сизнингча, Азамат Абдураимов яхши вариантми шунда? Шу Диёр бор, каналида ПФЛга оид ҳамма маълумотни бериб туради.
Мен ҳам Диёрни каналидаги ҳар битта постини диққат билан кузатиб бораман. Энди каналда маълумот бериб туради дегани яхши раҳбар бўлиб, ишини "во" қиляпти дегани эмас-ку! Оддий мисол ўша каналида ёзаётган кейслари бу унинг ИМҲОси билан қоришиб ётибди. Фақат масалани бир томони кўрсатиб ёзади, иккинчи томони эса очиқ қолади... Мен Азамат Абдураимовни раҳбар бўлишини ҳам хоҳламайман. Ўзичи бу ўринга биласизми ким ўтириш керак? Футболни яхши биладиган, сиёсатни яхши тушунадиган ва албатта ҳукуматга яқин инсон бўлиши керак. Яна битта омил у инсон клублар раҳбарларию, бошқа хар-ҳил "қўнғироқларга" қарши тура оладиган, "вес"и бор раҳбар бўлиши керак !!!
+10   
23 сен 11:26:08
Albatros
Ким бўлишидан қатъий назар ҳалол ишлайдиган, футболни мусорлардан тозалайдиган виждонли одам бўлсин раҳбар.
+9   
23 сен 11:27:59
Metallurg N1
Diyor ozing qolaver aniq 5 yillik vazifa belgilab ol boshqa lottivozlar kerak emas yoki Bunyodkordan ketga Mirzayevmidi adashmasam oshani qoygin joyingga
+8   
23 сен 12:05:27
haqiqattttt
Diyor faqat bitta tarafni ewitib srazu chiqiw qilib tawaydi wowilib otvet qaytaray deb, jurnalistda faqat kritika bunda , kim nima desa jovob qaytarveradi, Dior sanga maslahatim uka uje 31 ga chiqibsan jipiriqqa ohwab valdiravermasdan sal ozingni bosib iw tut
kopkotta bola bobqopsan san rahbarsan bogcha bolasimas obroingni bil uka!!!
+8   
23 сен 11:51:33
Uyda qoling
Ulug'bek aka Mirzaev eng to'g'ri nomzod
+8   
23 сен 11:28:27
Хайрулла 777
Агар Адураимов буса Диёрри узи яхши
+7   
23 сен 11:32:32
Olg'a
O'zi nomzod nechta? Saylash qanday tartibda bo'ladi? Tuzukroq ma'lumot beradigan odam bormi. UFA tashkillashtiradimi yoki boshqasimi savollar ko'p. Keyin xech bo'lmasa bitta Vodiy bitta vohadan nomzod qo'yiladimi yoki xamma nomzodlar Toshkentlikmi.
+7   
23 сен 11:31:26
Марфуша ғам-ғуссага не ҳожат!
Диёрда билим, шижоат ва интилиш бўлиши мумкин. Аммо, тажриба, малака ва салоҳият камлик қилади. Тажриба йўқми демак қилинган иш бир маромда юрмайди. Айниқса, муомила маданиятида кўриниб қолади, бу омил. Диёр кўп жойда хато қилди дегувчилар бор, тўғри у баъзида субардинацияни ушлаб тура олмади. Бу – инсон фактори ва ҳеч ким хатодан ҳоли унверсал супермен эмас. Ҳамма хато қилади. Мен битта гапни айтаман Мираброр Зуфаровдан кейин футболимиз яхши раҳбарга ялчимади, у инсонни ҳали кўп эслаймиз...
+6   
23 сен 12:39:22
haqiqattttt
Tizer фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Iltimos futbol tizimida jurnalistlardan voz kechaylik. Futbol ichidan chiqqan odam bosin. Xamma joyi kozboyamachilik soxta piar qivorishdi.
Toppa togri futbolniy odam bolsin iltimos jonga tegdi Ahmadjonovni jurnalistlari.Ahmadjonovdan qolib ketti bular,piarchilar.Haqiqiy futbol koraylik iltimos
+6   
23 сен 11:49:18
УзКорамКо
Биттаси ёзибди утганни эслаб,хозирги килинаётган ишлар уша пайтдаги килинган ишлардан 100% тоза ва аник килиняпти тотолизаторларни бошида турганларни кур курона зур эди уша даврлар дийиш нотугри,улар тизимни чиритиб расвосини чикариб кетди ушаларни касрига хозиргиларни маломат киляпсизлар 20 йилдан ошик чириган тизимни унглаш учун вакт ва ёш мутахасислар керак шу нарсани тушунинглар футболимизни хозирги ахволига уша эскилар айбдор ушаларни кингир тизимини деб халол одам ишлай олмаган шу тизимда ,энди энди тозаланяпти тизим 20 йилда чириган тизимга хеч йуги 10 йил вакт керак тугри йулга солиш учун,бунинг учун хозиргиларга имконият бериш керак хали ёш махорати кам эплай олмайди демасдан,шу ёшлар эплайди худо хохласа аста секин футбол инсонлари тизимга киради халоллик булади худо хохласа.
+6   
23 сен 11:33:49
Oshqovoq
Марфуша ғам-ғуссага не ҳожат! фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Диёрда билим, шижоат ва интилиш бўлиши мумкин. Аммо, тажриба, малака ва салоҳият камлик қилади. Тажриба йўқми демак қилинган иш бир маромда юрмайди. Айниқса, муомила маданиятида кўриниб қолади, бу омил. Диёр кўп жойда хато қилди дегувчилар бор, тўғри у баъзида субардинацияни ушлаб тура олмади. Бу – инсон фактори ва ҳеч ким хатодан ҳоли унверсал супермен эмас. Ҳамма хато қилади. Мен битта гапни айтаман Мираброр Зуфаровдан кейин футболимиз яхши раҳбарга ялчимади, у инсонни ҳали кўп эслаймиз...
Сизнингча, Азамат Абдураимов яхши вариантми шунда? Шу Диёр бор, каналида ПФЛга оид ҳамма маълумотни бериб туради.
+6   
23 сен 11:26:42
XolismuxilisUZB
Диёрдан бошка тузукрок нлмзод борми узи деган савол бор?
Шу бола келиб анча мунча нарсалар узгарди полялар прожекторлар тизим хам узгарябди омадини берсин
+5   
23 сен 12:43:44
Boymurod Neftchi
Tizer фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Iltimos futbol tizimida jurnalistlardan voz kechaylik. Futbol ichidan chiqqan odam bosin. Xamma joyi kozboyamachilik soxta piar qivorishdi.
Диёр билан футбол факат жарга кулаяпти
+5   
23 сен 12:08:58
Tizer
Iltimos futbol tizimida jurnalistlardan voz kechaylik. Futbol ichidan chiqqan odam bosin. Xamma joyi kozboyamachilik soxta piar qivorishdi.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика