

"Биз дастлабки вазифани бажардик. Яхши ЎЙин ўтказдик ва йирик ҳисобда ғалаба қозондик. Олти очко тўплаб улгурганимизга қарамай, гуруҳ босқичидаги сўнги учрашувимиз бор. Вьетнамга қарши учрашувда 3 очкони қўлга киритиб юз фоизлик натижа билан гуруҳдан чиқишни мақсад қилганмиз. Икки йил аввал биз финалда мағлуб бўлгандик ва шу биз учун мотивация бўлиши керак. Вьетнам жамоасини ҳали ўрганиб чиқмадик, бугундан уларни таҳлил қилишни бошлаймиз. Вьетнам ҳам 6 очко тўплаб турибди" - дея фикр билдирди "Пахтакор" футболчиси




