Дитмар Хаманн: "Беллингем учун 150 млн. фунт тўлаш катта таваккал"

Aslanov Jasurbek
29 дек 2022
"Ливерпуль" собиқ хавбеки Дитмар Хаманн Жуд Беллингемгам катта баҳо бериш хато деб ҳисоблайди.

"Ҳозир эҳтиёт бўлган маъқулроқ. Жуд иқтидорли, буни ЖЧ-2022да кўрсатди, аммо "Боруссия" 140-150 млн. фунт талаб қилса, бу катта таваккалган асосланган трансфер бўлиб қолади.

Беллингем позициясини аниқлаб олиши керак. У Стивен Жеррардга ўхшайди, аммо унда Жеррардники каби сифатлар йўқ.

Бироз кутиш ва у қайси позицияни танлашини кузатиш лозим. 18 ёки 19 ёшли футболчига 150 млн. фунт тўлаш - катта таваккал" - дейди Хаманн.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Talksport