"Динамо"нинг 2021 йилдаги энг яхши футболчиси Беларусь клубига ўтди

Sherzod Nurmatov
5 мар 2022
22 ёшли ярим ҳимоячи Шоҳруҳ Абдураҳмонов "Энергетик-БГУ" билан 1 йиллик шартнома тузди.

Абдураҳмонов охирги 3 мавсумни Самарқанднинг "Динамо" клубида ўтказган эди. У "арслонлар" таркибида 57 ўйинда қатнашиб, 12 та гол урган ва 5 та голли пас узатган.

Шунингдек, у Ўзбекистон олимпия терма жамоаси сафида 4 та баҳсда иштирок этиб, 1 та тўп киритган ҳамда 1 та голга ассистентлик қилган.

Абдураҳмонов Про лиганинг 2021 йилги мавсумида 18 ўйинда 8 та гол уриб, 3 та голли пас берган ва муносиб равишда "Динамо"нинг 2021 йилдаги энг яхши ўйинчиси деб топилган. Transfermarkt портали уни 300 минг еврога баҳолаган.

Эслатиб ўтамиз, "Энергетик-БГУ" сафида ўзбекистонлик маҳоратли ҳужумчи Бобир Абдихолиқов ҳам тўп тепиб келмоқда.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: championat.asia