UZ

Сўнгги янгиликлар

08:00Суперлига. "Нефтчи" "Шўртан"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди. "Сўғдиёна" эса ўз майдонида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  0 07:54Суперлига. Бугун 3-та учрашув бор  2 07:27АПЛга йўл олган учинчи жамоа номи маълум  1 03:31Франция кубоги. ПСЖ "Реймс"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди  5 03:13А Серия. "Милан" сўнгги ўйинда "Монца"ни қийинчиликсиз таслим этди, жамоа кейинги мавсум еврокубокларда иштирок этмайди  0 03:02Германия кубоги. "Штутгарт" финалда учинчи лига жамоаси бўлмиш "Арминия"ни мағлуб этиб, Германия кубогини қўлга киритди - 4:2. Мийо дублга эришди  3 00:21Райан Гравенберх АПЛнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  1 23:50Элдор Мойлиев: "Иккинчи дақиқадаёқ қизил карточка билан жазоландик ва режамиз ўзгариб кетди"  0 23:17Эрон кубоги. "Истиқлол" "Санат Нафт"ни мағлуб этиб, финалга чиқди, Машарипов захирада қолдирилди  4 23:09Виталий Левченко: "Жокич ва Йовович касал. Кўплаб позицион ҳужумлар уюштирдик"  7 23:02Суперлига. "Сўғдиёна" ва "Бухоро" муроса кўчасини танлади  31 22:45Та "Бавария" билан шартнома имзолайди. "Байер" ҳимоячини компенсация эвазига КЖЧга қўйиб юбориш таклифини кутмоқда  2 22:30ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ғалабага эришди, Раҳмоналиев захирадан ўйинга қўшилди  0 22:25CAFA U-17 Championship 2025. Ўзбекистон бир киши кам бўлиб Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда мағлуб этди  6 22:00"Краснодар" ўз тарихида илк бор Россия чемпиони бўлди  4

"Динамо": Қибрайдан ғалаба билан Янгиликлар

"Динамо": Қибрайдан ғалаба билан

Биринчи Лига 30-тури доирасида Тошкент вилоятининг Қибрай туманида «Пахтакор-2» жамоасига қарши тўп сурган «Динамо» жамоаси сафардан навбатдаги ғалаба билан қайтди.

Ушбу учрашувдан олдин меҳмонларнинг тажрибали футболчилари Алексей Николаев ва Алишер Холиқовлар жароҳатлари боис жамоага ёрдам бера олмасликлари аниқ бўлсада, ёш «динамочилар» шу куни уларнинг йўқлигини билинтиришмади. Аммо шу куни мавсумдаги энг қийин ғалабалардан бири қўлга киритилди.

Дастлабки дақиқалардан то ўйин якунигача баҳс меҳмон жамоа устунлигида ўтган бўлсада, ёш «пахтакорчилар» ҳимояда барқарор ўйин намойиш этишга интилишди ва бу вазифа биринчи бўлимда сўзсиз бажарилди.

Иккинчи бўлимнинг 63-дақиқасига келиб самарқандлик футболчиларнинг ҳужумларидан бири ўз мевасини берди. Жарима майдони ичида ҳимоячилар томонидан қўполлик билан тўхтатиб қолинган Омаджон Тайлоқов, жабрланувчи сифатида белгиланган 11 метрлик жарима зарбасини аниқ зарба билан дарвозага киритиб, ҳисобни очди, 0:1.

Голдан кейин руҳланган кўҳна шаҳарлик футболчилар ҳар икки қанотдан тинмай ҳужумлар уюштиришди. Бу кўрсатма 86-дақиқага келиб ўзини оқлади. Чап қанотдан етказиб берилган тўп оширишни захирадан майдонга тушган ёш ҳужумчи Асомиддин Маматов бош билан дарвозага жойлаб қўйди, 0:2.

Шундай қилиб, Тошкентда 4 кун ичида иккита ўйинда майдонга тушган «Динамо» икки ғалаба эвазига 6 очко жамғариб, турнир жадвалида энг яқин таъқибчисидан 8 очкога ўзиб кетди. Захирасида яна битта қолдириган ўйини бўлган жамоа 67 очко билан Биринчи Лигада пешқадамликни мустаҳкамлашда давом этмоқда.

Самарқанд жамоаси навбатдаги икки турда 12 октябрь куни Нукуснинг «Орол», 15 октябрда эса Урганчнинг «Хоразм» жамоасини қабул қилади.

Биринчи Лига. 30-тур.

7 октябрь (жума)

«ПАХТАКОР-2» – «ДИНАМО» - 0:2

Қибрай, 56 томошабин.

Ҳакамлар:
И. Гармашов (Тошкент) – 8,2, И. Абдулаков (Тошкент вил.) – 8,3, И. Зоитов (Тошкент вил.) – 8,3, Х. Набиев - 8

Назоратчи: О. Рубаков (Тошкент).

Голлар: О. Тайлоқов (63, пенальти), А. Маматов (86).

«Динамо»: Михаил Наумов, Миркомил Локаев, Бунёд Исроилов, Убайдулло Набиев, Акмал Бозоров, Искандар Холмирзаев, Омаджон Тайлоқов (Комил Шарофутдинов, 70), Жонибек Кўчимов (Лазиз Нуриддинов, 79), Ислом Шарипов (Жасур Азимов, 46), Виктор Клишин (Асомиддин Маматов, 70), Амиржон Сафаров (Ҳакимхон Аъламхонов, 80).

Огоҳлантиришлар: М. Комилов (14), Ю. Шоимов (39), С. Синдаров (66) – О. Тайлаков (45+2), Л. Нуритдинов (86).

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика