«Динамо» «Насаф»га қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади

Narzulla Saydullayev
16 мар 2017
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 23 ва 28 март кунлари Сурия ва Қатарга қарши ўйинлари боис, Олий Лигада қисқа танаффус юзага келади.

12 март куни 3-тур доирасида Тошкентда «Пахтакор»ни мағлуб этган «Динамо» айни дамда Олий Лига турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. 4-тур ўйини бўлмиш «Навбаҳор»га қарши учрашув 31 март куни ўтказилиши инобатга олиниб, жамоамиз Қаршининг «Насаф» клубига қарши ўртоқлик ўйини ўтказишга ўзаро келишиб олди. «Насаф» жамоасининг 3-тур доирасида 18 март кунги «Бунёдкор»га қарши ўйини қолдирилган.

«Динамо» - «Насаф» учрашуви 19 март, якшанба куни Самарқандда ўтказилади. Учрашув «Динамо» марказий стадионида соат 16:00 да бошланади. Чиптаси баҳоси 5 минг сўм. Қизиқарли ўтиши кутилаётган ушбу ўйинга мухлисларни таклиф этиб қоламиз.

Ўртоқлик учрашуви.
19 март (якшанба). 16:00.
«ДИНАМО» - «НАСАФ»

Самарқанд, «Динамо» стадиони.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcdinamo.uz