«Динамо» матбуот хизмати: «Мураббийлар штабида ўзгариш бўлиши ҳақидаги хабарлар асосга эга эмас»

Narzulla Saydullayev
29 окт 2021
«Динамо» клуби раҳбарияти қарори билан жорий мавсум бошида жамоа бош мураббийи этиб тайинланган Ҳаким Фузайлов клубдаги 8 ойлик фаолиятидаёқ Самарқанд жамоасини муддатдан аввал Про лигадан Суперлигага олиб чиқишга эришди.


Эшитдик-да: Ҳамиджон Актамов бошчилигидаги мураббийлар штаби келаси мавсум "Динамо"ни бошқаради        


«Динамо» жамоаси тажрибали мутахассис қўл остида Про лигада муваффақиятли иштирок этди ва мухлислар ҳамда раҳбарият ишончини қозониб, Суперлигага йўлланма олди.

Бугун, 29 октябрь куни championat.asia сайти «Эшитдик-да: Ҳамиджон Актамов бошчилигидаги мураббийлар штаби келаси мавсум «Динамо»ни бошқаради» сарлавҳаси остида хабар эълон қилиб, «Динамо» келаси мавсумни Ҳамиджон Актамов қўл остида бошлаши, унга Самарқанд клубидан қизиқарли таклиф тушгани, шу боис ушбу мутахассис «Қизилқум»даги мураббийлар штаби билан биргаликда янги клубга йўл олиши мумкинлиги, кейинги йил клуб жуда катта бюджетга эга бўлиши» ҳақида тасдиқланмаган ва ҳақиқатга мос бўлмаган маълумотлар ёзган.

«Динамо» ПФК матбуот хизмати шуни маълум қиладики, ушбу хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмас. Клуб раҳбарияти ва бош ҳомийси «Agromir» жамоани Суперлигага олиб чиққан мураббийлар штаби билан ҳамкорликни давом эттиришни режалаштирган", - деб ёзади Самарқанд клуби матбуот хизмати.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcdinamo.uz