“Динамо” – “Истиқлол” учрашувидан олдин “Сирож биз сен билан” акцияси ўтказилади

Narzulla Saydullayev
3 ноя 2018
Хабарингиз бор, ПФЛ ва “Спорт” телеканали ташаббуси билан илк марта Про-Лига учрашуви “Динамо” – “Истиқлол” баҳси Самарқанддан тўғридан-тўғри эфирда намойиш этилади.

Ушбу учрашувдан олдин Самарқанд футболи тарбияланувчиси, “Динамо” футбол клуби собиқ футболчиси, ҳозирда оғир ҳасталик билан кураш олиб бораётган Сирожиддин Сайфиевни қўллаб-қувватлаш учун “Сирож биз сен билан” акцияси ўтказилади.

Стадионда саховат қутиси ташкил этилиб, мухлислардан тушган маблағ даволаниш курсларини давом эттираётган Сирожиддин Сайфиевга етказилади.

Эслатиб ўтамиз, “Динамо” – “Истиқлол” ўйини бугун соат 15:00да бошланади. Самарқанддаги учрашув “Спорт” телеканали томонидан тўғридан-тўғри эфирда намойиш этилади.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcdinamo.uz