"Динамо" футболчиларида маош бўйича муаммо борлиги тасдиқланди

Mirjalol Normatov
6 мар 2026, 21:52
"Динамо" бугун Суперлиганинг 2-тури доирасида "Бунёдкор" майдонида 2:1 ҳисобида ғалабага эришди.

Ушбу учрашув якунига етганидан кейин самарқандликлар бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида жамоа футболчилари 4 ойдан буён маош олмаётганини тасдиқлади. Матбуот анжумани тўлиқ ҳолда кейинроқ тақдим қилинади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ маош муаммолари сабабли "Сурхон" 2-турда "Нефтчи"га қарши ўйинни ёшлар билан ўтказгани маълум қилинганди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia