"Динамо" футболчилари меҳрибонлик уйига ташриф буюришди

Narzulla Saydullayev
31 май 2019
1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан қатор тадбирлар ташкил этилмоқда.

Бугун Самарқанд шаҳридаги 10-сонли меҳрибонлик уйида Профессионал футбол лигаси Мухлислар билан ишлаш ва оммавий спорт тадбирларини ўтказиш бўлими ходимлари томонидан учрашув ташкил этилди. Унда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари Самарқанднинг “Динамо” жамоаси аъзолари – Жасур Азимов ҳамда Миркомил Лоқаев билан учрашишди. 

Тадбир давомида болажонлар ушбу футболчиларга ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат этишди. Шунингдек, болалар учун кичик мастер-класс ҳам уюштирилди. Тадбир якунида эса меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига махсус совғалар ҳам тақдим этилди.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcdinamo.uz