"Динамо" бир ой олдин жамоага қўшилган Мабепа Айесса билан хайрлашди

Aslanov Jasurbek
25 янв 2026
Самарқанднинг "Динамо" ПФК франциялик ҳимоячи Жеса Мабепа Айесса билан амалдаги шартнома ўзаро икки томонлама бекор қилинганини расман тасдиқлади.

Нима учун хайрлашилди?

Жеса январь ойи бошида Самарқанд клуби сафида Тошкентдаги йиғинда бир неча кун иштирок этган эди. Бироқ футболчининг ўзи кутилмаганда келишувни бекор қилишга ва ортга қайтишга қарор қилган.

Икки томон бир-бирига нисбатан ҳеч қандай молиявий даъволари йўқлигини билдирган. Жамоа янги мавсум олдидан таркибни кучайтириш ишларини изчил давом эттирмоқда.

Шу тариқа, самарқандликларнинг янги легионери ҳали чемпионат бошланмасданоқ жамоани тарк этди. "Динамо" тез орада ушбу позицияга янги номзодларни жалб этиши кутилмоқда.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: "Динамо" матбуот хизмати