UZ

Сўнгги янгиликлар

16:15"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  0 15:492025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"  0 15:43"Милан" — "Верона". Таркиблар маълум  0 15:22Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Қизилқум"дан устун келди  4 14:58"Челси" Англия ёшлар терма жамоаси сардорини нишонга олди  0 14:26"Милан" ва "Интер" англиялик вундеркинд учун курашмоқда  0 13:41Синайоко "Манчестер Юнайтед"га ўтади  0 13:11“Гулистон” қайта тикланди. Жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилган  9 12:59Горецкага АПЛ клуби даъвогарлик қилмоқда  0 12:21"Арсенал" "Милан" футболчисига қизиқмоқда  0 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Аталанта" — "Интер" ва бошқалар  0 11:50“Фенербахче” 40 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0 11:21Расман: Расул Йўлдошев — "Динамо" футболчиси  5 10:48"Астон Вилла"нинг муҳим футболчилари "Арсенал"га қарши ўйнамайди  5 10:20"Тоттенхем"га Германия МТЖ аъзоси керак  0

«Динамо»: Азамат Бобожонов клубни тарк этди Янгиликлар

«Динамо»: Азамат Бобожонов клубни тарк этди

Биринчи даврадан кейин Биринчи Лига баҳсларида пешқадамлик қилаётган «Динамо» жамоаси икки ҳафталик танаффусдан сўнг йиғин бошлаган.

Илҳом Шарипов бошқарувидаги жамоа Самарқанддаги икки кунлик машғулотлардан кейин Ургут тумани тоғ ён бағридаги Омон-Қўтон ёзги қароргоҳида тайёргарликни бошлади. Жамоа таркибида ўзгариш юз берган. 28 ёшли яримҳимоячи Азамат Бобожонов клубни тарк этди. Футболчининг биринчи даврадаги ўйинлари жамоани қониқтирмагани боис, томонларнинг келишувига кўра, шартнома бекор қилинди.

«Динамо» жамоаси 21 июль, пайшанба куни яна Самарқандга қайтиб, тайёргарлик босқичи доирасида ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Шу куни мамлакатимизнинг кучли клубларидан бири Қаршининг «Насаф» жамоаси Самарқандда меҳмон бўлади. Назорат ўйини «Динамо» стадионида бўлиб ўтади.

Шунингдек, 25 июль куни Олий Лиганинг яна бир вакили Ғузорнинг «Шўртан» клуби билан ҳам Самарқандда назорат баҳси ўтказилиши режалаштирилган. Ушбу назорат баҳсларида айрим футболчиларга имконият берилиб, жамоа таркибида навбатдаги ўзгаришлар бўлиши мумкин.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика