Дилёрбек Эрматов: “Қизилқум” доимгидек Навоийда кучли ўйнади”

Narzulla Saydullayev
26 июн 2016
Олий лига 14-тур доирасидаги “Қизилқум” – “Нефтчи” баҳсидан сўнг фарғоналиклар вакили ДилёрбекЭрматов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- Қийин ўйин бўлиб ўтди. “Қизилқум” жамоаси Олий лигадаги энг кучли уй жамоаси ҳисобланади. Бироқ бугунги ўйинда нурсиз дуранг қайд этилди. “Қизилқум” доимгидек ўз майдонида жамоавий ўйин кўрсатди. Бизнинг таркибда эса алоҳида кимнидир ажратиб кўрсатиш қийин. Баҳсда барча йигитлар ўз ишларини яхши бажаришди. “Металлург” жамоаси ? Кейинги турдаги рақибимиз биринчи даврани яхши давом эттирмоқда. Бироқ биз Фарғонадаги баҳсда фақат ғалаба учун ўйнаймиз, - деди Эрматов.

“Нефтчи” матбуот хизмати.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia