UZ

Сўнгги янгиликлар

07:59"Реал" Алонсонинг илтимосини бажармайди  0 07:30"Насаф" етакчиларидан бири жамоадан кетаётганига ишора қилди  2 02:55АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Ньюкасл"ни қийинчилик билан мағлуб қилди  11 01:30Жон Терри Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  0 00:49"Goal" мавсумнинг биринчи қисми рамзий термасини тузди  4 00:31Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалабага эришди, "Ал Аҳли" мағлуб бўлди  0 00:17Марсело: "Мен Роналдудек бўлмаганман. Доимо ҳаётдан завқ олганман"  4 23:45Пеп Гвардиола: "Барчадан 10 очко олдинда бўлишни истардим"  5 23:22ПСЖ ва Франция термаси собиқ мураббийи вафот этди  0 22:55Расман: Муҳаммадазиз Иброҳимов — "Қизилқум" футболчиси!  1 22:36Жибриль Сиссе: "Аргентина термасини кўра олмаяпман"  3 22:16Расман: Одил Абдумажидов - “Андижон” футболчиси  7 21:49Расман: "Шўртан" "Арал" посбонини ўз таркибига қўшиб олди  1 21:35Генрих Мхитарян финалда ПСЖдан учралган мағлубият ҳақида Киву нима деганини айтди?  0 21:08Расман: "Шўртан" Шайкуловни сафига қўшиб олди  1

Дилёрбек Эрматов: "Ҳар қандай жамоа майдонга ғалаба учун чиқади" Янгиликлар

Дилёрбек Эрматов: "Ҳар қандай жамоа майдонга ғалаба учун чиқади"

Олий лига доирасидаги "Нефтчи" - "Локомотив" баҳсидан аввал фарғоналиклар ҳимоячиси Дилёрбек Эрматов бўлажак ўйин ҳақида фикр билдирди.
- "Локомотив" чемпионатимизнинг энг кучли жамоаларидан бири ҳисобланади. Бу жамоа қандай савиядаги эканлигини ҳамма яхши билса керак.  Футболда барча майдонга фақат натижа учун чиқади. Шу қатори биз ҳам ўз уйимизда, мухлислар кўз ўнгида фақат ғалаба учун майдонга тушамиз. Рақиб таркибида кимнидир алоҳида кўрсатмаган бўлардим. Чунки "Локомотив"нинг ҳамма ўйинчилари юқори савиядаги ижрочилар ҳисобланади. Тўғриси ўйин олди фикр билдириш қийин. Ўйинга жиддий хозирландик. Мураббийлар берган кўрсатмаларни тўғри бажаришга ҳаракат қиламиз. Жамоада кайфият яхши. Мухлисларни ҳам "Локомотив" билан бўлиб ўтадиган баҳсга чорлаб қоламан. "Бунёдкор" ва "Навбаҳор"га қарши беллашувларда ишқибозлар бизни жуда яхши қўллаб-қувватлаб туришди. Уларга раҳмат. Умид қиламанки, мазкур турда ўз мухлисларимизни хурсанд қиламиз, - деди "Нефтчи" футболчиси Дилёрбек Эрматов.

Эслатиб ўтамиз, бугун Фарғона шаҳридаги "Истиқлол" ўйингоҳида "Нефтчи" - "Локомотив" баҳси бўлиб ўтади. Ўйин соат 18:30га белгиланган.

"Нефтчи" матбуот хизмати   
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика