UZ

Сўнгги янгиликлар

03:01Европа лигаси. "Лион" Исроилда 6та гол урди ва бошқа натижалар  1 02:59Конференциялар лигаси. "Фиорентина" ва "Кристал Пэлас" ютқазди (барча натижалар)  0 01:15Мбаппе энг яхши натижалардан бирини қайд этди  1 00:45Европа лигаси. "Рома", "Астон Вилла"дан қийин, "Порту"дан йирик ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:19Винисиус ҳамда Хаби ўртасидаги муносабат яхшиланмоқда  1 23:50Луис Энрике: "Оғир ўйинда характер кўрсатдик"  0 23:17Мануэль Нойер: "Ўша вазиятда жуда катта хавф остига қўяётганимни билардим"  3 22:55U-17 Жаҳон чемпионати. Португалия - чемпион!  8 22:43Эдерсоннинг агенти: "У "Барселона"га мос тушади"  3 22:23ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  2 21:59Мбаппе Винисиус ҳақида: "У каби футболни тушунадиганлар жуда кам"  1 21:21Киммих: "ПСЖга қарши ўйинимиз футболга кўпроқ ўхшаганди"  3 20:51"Ливерпуль" Слот бўйича қарор қабул қилди  10 20:26ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  7 20:05U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистонни турнирдан чиқариб юборган Италия 3-ўринни қўлга киритди  5

Дилявер Ваниев: "Агапов қисқа фурсат ичида чемпионат тўпурлари рўйхатидан ўрин олди" Янгиликлар

Дилявер Ваниев: "Агапов қисқа фурсат ичида чемпионат тўпурлари рўйхатидан ўрин олди"

Про-лиганинг 10-туридан ўрин олган "Машъал" - "Бухоро" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Дилявер Ваниев матбуот анжуманида иштирок этди.


- Ўйин ҳақида 

- Бугунги ўйинда жуда кўплаб вазиятлар яратдик. Шундай экан, нега мағлубият ёки дуранг ҳақида ўйлашимиз керак? Голли вазиятларни кўпроқ юзага келтирдикми, демак ғалабага ҳақли эдик. Ўйиннинг якуни ҳам биз истагандек жамоамизнинг ғалабаси билан якунланди. 

Бугунги ўйин ҳар икки жамоа учун жуда оғир ўтди. Гарчи ўйин охирида гол киритиб ғалабага эришган бўлсак ҳам майдонда ҳақиқий кураш кечди. Муҳим ғалабани қўлга киритдик ва олға интилишда давом этамиз.

- "Машъал" дарвозасига белгиланган пенальти ҳақида фикрингиз қандай?

- Ҳакам ўша вазиятда пенальти белгиладими, демак шунга яраша асоси бўлган. Мен ҳакамларнинг хатоларини муҳокама қилмоқчи эмасман.

- Микола Агапов икки ўйиндан буён гол ура олмаяпти. Бунга нима сабаб бўлган деб ўйлайсиз?

- Агапов ўтган турда "Шўртан" дарвозасига пенальтидан гол ура олмади. Биз ундаги холатни ўрганиб чиқиб руҳий муммоси бор эканини сездик. Унинг юртида айни вақтда тинчлик эмас, ФИФА трансферларга рухсат бергани туфайли Агапов ҳозир шу ерда. Бунақа вазиятдан уйдан узоқда юриш осон эмас, унга оғир эканини барчамиз тушуниб турибмиз. Шундай бўлса ҳам у профессионаллик намойиш этаяпти, қисқа фурсат ичида чемпионат тўпурарлари қаторидан ўрин олди.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика