UZ

Сўнгги янгиликлар

01:19Камбэк: Бабаян собиқ жамоасига қайтмоқда  3 01:00Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Эльче" билан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  9 00:50А Серия. "Интер" ҳамда "Милан" ўртасидаги тўқнашув авжида! (онлайн ҳисоб)  2 00:49Саудия Арабистони. Роналду навбатдаги голини урган ўйинда "Ал Насср" "Ал Ҳалиж"ни тор-мор этиб, етакчиликни мустаҳкамлаб олди  4 00:41Ла Лига. "Атлетико" автогол эвазига "Хетафе"дан устун келди ва бошқа натижалар   0 00:33Бундеслига. "Лейпциг" "Вердер" устидан ғалаба қозониб, иккинчи ўринга кўтарилди, "Унион" минимал ҳисобда ютди  0 00:23Туркия Суперлигаси. Ютиб турган "Ризеспор" иккинчи бўлимда "Фенербахче"дан 5 та гол ўтказди, Алиқулов туширилмади  2 00:08А Серия. "Рома" "Кремонезе"ни ютиб, пешқадам бўлиб олди ва бошқа натижалар  2 23:32АПЛ. "Арсенал" "Тоттенхэм"ни тор-мор келтирди, Эзедан хет-трик!  20 23:18Лига 1. "Лион" охирги ўриндаги "Осер"ни ютолмади, "Брест" ўз уйида ғалаба қозониб, хавфли ҳудуддан чиқиб кетди  0 22:45Грузия чемпионатининг энг яхши ҳимоячиси фаолиятини Суперлигада давом эттиради  6 22:20"Йил кашфиёти" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  11 21:48Элит ОЧЛ баҳси ўзбекистонлик ҳакамларга ишониб топширилди  4 21:25"Насаф" – "Трактор" баҳсини малайзиялик ҳакамлар бошқаради  1 21:07Ўзбекистонлик ҳакамлар U-17 Осиё Кубоги саралаши ва CAFA U-18 мусобақаларида ишламоқда  0

Дилявер Ваниев: "Характер бобида "Динамо"га ютқаздик" Янгиликлар

Дилявер Ваниев: "Характер бобида "Динамо"га ютқаздик"

"Машъал" бош мураббийи Дилявер Ваниев Про лиганинг биринчи туридан ўрин олган "Динамо" билан учрашувдан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.


- Ўйин ҳақида

- Биринчи турданоқ бундай масъулиятсиз ўйнаш керак эмас. Клубимиз, қолаверса мухлисларимиз учун албатта аламли ачинарли. Бугун биринчи ўринда характер борасида рақибга ютқаздик. Йигитлар буни ҳис қилишгани йўқ. Нега бундай юз берди айтиш қийин. Деярли ҳеч нарса ўхшамади. Айниқса иккинчи гол руҳан синдириб қўйди, дея оламан. "Динамо"ни ғалаба билан табриклайман. 

- Жуда қисқа вақт ичида тўп ўтказиб юбординглар. Бугун асосий хато ҳимоядами ёки дарвозада?

- "Динамо" биринчи бўлимда ўйинни назорат қилди. Улар ғалабага лойиқ. Жамоамда характер кўрмадим. Шу нарса мени хавотирга соляпти. Ютқазиш мумкин, ортиқча гап-сўз йўқ. Лекин ўз майдонимизда ўйнаяпмиз. Курашларда ютқаздик. Яккакурашларда имкониятни бой бердик. 

- Бугун "Машъал" таркибида ёшлар кўп эди...

- Биласиз, "Машъал" доим ўз тарбияланувчиларига эътибор қаратади. Академиямиздан чиққан икки нафар футболчини туширдик. Бундай ўйинларда тажриба керак. Хатолар бор, шу орқали керакли кўникмага эга бўлишади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика