UZ

Дилхушбек Мўйдинов: "Жамоамизда тажрибали футболчиларнинг ўрни муҳим" Янгиликлар

Дилхушбек Мўйдинов: "Жамоамизда тажрибали футболчиларнинг ўрни муҳим"

А Про-Лига 8-туридан ўрин олган “Истиқлол”- “Ифтихор” (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар дарвозабони Дилхушбек Мўйдинов қуйидагича фикрларни билдирди.

Бугунги учрашувга яхши тайёргарлик кўрган эдик, қийин ўйин бўлишини билардик, афсуски дарвозамиз томон белгиланган пенальти эвазига мағлуб бўлдик. "Истиқлол" жамоасига қарши бўлган учрашув натижасини дарҳол унутишимиз шарт. Олдинда бизни "Шўртан" жамоасига қарши қийин учрашув кутиб турибди. Машғулотларда янада кўпроқ ишлаб, кейинги учрашувларга муносиб тайёргарлик кўришимиз керак.

Ўтган турда "Хоразм" жамоасига йирик ҳисобда мағлубиятга учрадик. Бу мағлубиятнинг сабаби сифатида узоқ йўл босганимиз туфайли бизда чарчоқ аломатлари сезганлигини кўрсатиш мумкин.

"Ифтихор" аҳил жамоа. Таркибимиздаги тажрибали футболчилар Иззатбек Ғаниев, Нодирбек Камолов, Ғиёсжон Турсуновлар бизга мунтазам ўз тажрибаларини ўргатиб келишмоқда. Жамоамиз мураббийлари бизга ҳар бир учрашувдан сўнг хато ва камчиликларимизни таҳлил қилиб беришади, умуман олганда мураббийларимиздан кўп нарсаларни ўрганмоқдамиз - дейди Дилхушбек Мўйдинов.

Бекзод Толибов ёзиб олди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг