Дилшод Раҳматов: "Натижа бўлиши учун шароит қилиб бериш керак!!!"
26 июл 2022 10:38
Янгиликлар
Дилшод Раҳматов: "Натижа бўлиши учун шароит қилиб бериш керак!!!"
Ўзбекистон футзал терма жамоасининг етакчи ўйинчиларидан бири Дилшод Раҳматов мамлакат футбол ассоциациясидан норози.
У ўзининг instagram'даги саҳифасида Таиланд терма жамоасининг 11-16 сентябрь куни Хамаркда бўлиб ўтадиган турниридаги тақвимини чоп этиб, унга қуйидагича изоҳ қолдирган.
"Ўз олдида мақсади бор терма жамоалар шунақа мусобақалар ўтказади! Натижа бўлиши учун шароит қилиб бериш керак!!!", — деб ёзди Раҳматов.
Эслатиб ўтамиз, футзал жамоамиз яқинда Тожикистонга қарши учта ўртоқлик ўйини ўтказиб, улардан иккитасида дуранг ва биттасида ғалаба қайд этган эди.
→ ВИДЕО "Кичкина камера". Р.Эрматов: "Мукофот пулларини берамиз". Ўзбекистон - Тожикистон 2:2

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонида Ҳамробеков тўп тепаётган "Трактор"га ютқазди
МЛС. Мессининг супер ўйини "Интер Майами"ни ярим финалга олиб чиқди
Винисиус "Реал"дан йилига 30 млн. евро талаб қиляпти, аммо "Реал"...
Ла Лига. "Реал" "Эльче" билан ўйинда қоқилди, аммо биринчи ўринда қолди — "Барселона" билан орадаги фарқ 1 очко
Фикрлар