Дилшод Раҳматов: "Натижа бўлиши учун шароит қилиб бериш керак!!!"

Alisher
26 июл 2022
Ўзбекистон футзал терма жамоасининг етакчи ўйинчиларидан бири Дилшод Раҳматов мамлакат футбол ассоциациясидан норози.

У ўзининг instagram'даги саҳифасида Таиланд терма жамоасининг 11-16 сентябрь куни Хамаркда бўлиб ўтадиган турниридаги тақвимини чоп этиб, унга қуйидагича изоҳ қолдирган.

"Ўз олдида мақсади бор терма жамоалар шунақа мусобақалар ўтказади! Натижа бўлиши учун шароит қилиб бериш керак!!!", — деб ёзди Раҳматов.

Эслатиб ўтамиз, футзал жамоамиз яқинда Тожикистонга қарши учта ўртоқлик ўйини ўтказиб, улардан иккитасида дуранг ва биттасида ғалаба қайд этган эди.


→ ВИДЕО  "Кичкина камера". Р.Эрматов: "Мукофот пулларини берамиз". Ўзбекистон - Тожикистон 2:2



AlisherMuallif
Manba: championat.asia