UZ

Сўнгги янгиликлар

15:41Фарғона вилояти футбол клублари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди  1 15:15Тони Кроос тарихдаги энг улуғ мураббийни айтди  1 14:4938 ёшли Кавани фаолиятини тугатмаган. Ҳаммаси 28 декабрь ҳазили бўлиб чиқди  1 14:22Владимир Йовович "Андижон"га ўтадими? Футболчининг ўзи жавоб берди  2 13:55Манба: Суперлига-2026да апрель ойи ҳақиқий "боксинг дэй"га айланади  8 13:29U-23 Осиё Кубоги олдидан: рақиблар ва имкониятлар  5 13:07Кавани бутсаларини михга илди  18 12:40"Қўқон-1912" қисқа муддатли таътилга чиқди  1 12:16Уоткинс: "Эмери — тактик даҳо"  4 11:48Одил Абдумажидов: "Андижонда – яқинларим кўз ўнгида тўп тепиш бошқача завқ бағишлайди"  0 11:21Каннаваро Ўзбекистон МТЖ футболчисининг ўйинини стадиондан томоша қилди  10 10:55"Хоразм" яна уч нафар футболчиси билан янги шартномалар имзолади  5 10:31"Нефтчи" яна уч нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  9 10:16Трансфермаркт нашри 2025 йилда энг кўп нархи тушган футболчилардан иборат рамзий терма жамоани тузиб чиқди  0 09:50"Сепахон" менежери Игорь Сергеев ҳақидаги саволга жавоб берди  5

Дилшод Аширов: "Машъал" футболчилари руҳий тушкунликни енгиб ўтишди" Янгиликлар

Дилшод Аширов: "Машъал" футболчилари руҳий тушкунликни енгиб ўтишди"

"Машъал" клуби шифокори Дилшод Аширов ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Суперлигага ўзгача кайфият билан тайёргарлик олиб бораётгандик, кейинчалик "Машъал"ни янги форматдаги чемпионатда иштирок этмаслиги тўғрисидаги қарорни бизга айтиб қолишди.

Жуда қаттиқ тушкунликка тушиб қолдик, йигитлар машғулотларни қандайдир қийинчилик билан ўтказа бошлашади. Аммо айни пайтда футболчилар бундай оғир руҳий тушкунликни енгиб бўлишди. Мавсумни сўнгги ўринларда тугутган жамоалар Суперлигада, биз эса 7-ўринни олдик ва қўйи лигада ўйнаймиз, муҳими бу қарор юртимиз футболи учун фойдали бўлса бундан қувонамиз.

Таркибда жиддий жароҳат олганлар йўқ биргина ёш ҳимоячимиз, Муҳаммад Тошпўлтовнинг олган жароҳати оғирроқ. У жарроҳлик амалиётини бошидан кечиришига тўғри келмоқда. Унинг оёғида тизза қисмида пай чўзилиши натижаси яхши ҳаракат қила олмаяпти. Қолган футболчиларимизда ҳамаси яхши. Йигитларни иштиёқи кучли. Улар сабр ва матонат билан бу мавсумни ўтказишга тайёр туришибди. Шундай кунларда жамоани қўллаб турган раҳбариятга раҳмат, уларга ҳам осон эмас қувонарлиси "Машъал"да катта ҳажмдаги ишлар бошлаб юборилган. Бу эса клубнинг келажаги янада мустаҳкамланаётганидан далолатдир", - дейди Аширов.

Дилшод Сафаров

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика