Дилмурод Каримов «Динамо» билан 1,5 йиллик шартнома имзолади

Narzulla Saydullayev
29 июн 2018
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ёзги трансферларга рухсат бергач, Суперлигага чиқишни мақсад қилган “Динамо” клуби ўз сафига навбатдаги янги футболчини қўшиб олди.

Бекободнинг “Металлург” клуби сафидаги ўйинлари билан мухлисларга танилган, жорий мавсумнинг дастлабки ярмини “Сўғдиёна” клуби сафида ўтказган Дилмурод Каримов “Динамо” жамоаси сафига қўшилди. 29 ёшли ярим ҳимоячи “Динамо” клуби билан 2019 йил якунигача, яъни 1,5 йиллик шартнома имзолади.

Дилмурод Каримов Жиззах клуби сафида ушбу мавсумда 11 ўйинда майдонга тушиб, “Бунёдкор” ва “Навбаҳор”га қарши ўйинларда гол киритган эди.

Эслатиб ўтамиз, ПФЛ 18 июндан янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишга рухсат бергач, “Динамо” сўнгги 10 кун ичида 5 нафар янги футболчи - Акмал Холмуродов (“Сўғдиёна”), Аббосбек Жумақулов, Суҳроб Иззатов (“Бунёдкор”), Павел Пуришкин (“Металлург”) ва Дилмурод Каримовлар (“Сўғдиёна”) билан шартнома имзолади.

Бугун Про-Лига 18-тури доирасидаги “Динамо” – “Норин” учрашувида Павел Пуришкин ва Дилмурод Каримовлар “Динамо” сафида дебют ўйинларини ўтказишлари мумкин.

“Динамо” клуби айни дамда бир қатор футболчилар билан музокара ўтказишда давом этмоқда. Бугун якунланадиган Про-Лига иккинчи даврасидан кейинги бир ойлик давралар оралиғидаги танаффусда жамоа таркибида яна ўзгаришлар кузатилади.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcdinamo.uz