Диего Марадона: “Қозоғистондан ҳам таклиф олгандим”

Aslanov Jasurbek
15 май 2017
Аргентиналик футбол афсонаси Диего Армандо Марадона Қозоғистон ва Россия клубларидан ҳам таклиф олганлигини маълум қилди.

Хабарингиз бор, яқинда Марадона БАА иккинчи дивизиони клуби “Ал-Фужайра”ни қабул қилиб олганди.

“Мен Қозоғистон, Россия ва бошқа бир нечта давлат клубларидан таклифлар олдим. Аммо, энди буни муҳокама қилишдан фойда йўқ. Ҳозир фикру ҳаёлим “Ал-Фужайра”да.

Ишга жиддий киришдим. Аввал ҳам айтганман ва яна такрорлайман, менга БААда яшаш ёқади. Бу дунёнинг энг яхши жойи ва БААни ҳеч қачон тарк этмайман”, — деди Марадона Khaleej Times нашрига берган интервьюсида.



Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: