Диего Коста: "Вақт ҳаммасини ўз жойига қўйди. Қаранг, Конте ҳозир қаерда"

Aslanov Jasurbek
29 сен 2018, 14:51
Антонио Конте билан келишмовчилик туфайли "Челси"ни тарк этган "Атлетико" ҳужумчиси Диего Коста ушбу вазият ҳақида гапириб берди.

"Челси"да ёқимсиз дамлар бўлган, аммо бу менинг айбим эмас. Бу ҳақида кўп гаплар эшитдим, бироқ вақт ҳаммасини ўз жойига қўйди. Қаранг, Конте ҳозир қаерда.

"Челси"га ўтиб хато қилдим. Чоло (Диего Симеоне) алдамайди. Унга нимадир ёқмаса ҳаммасини юзингизга айтади. Лондон клубида эса ҳаммаси тескари бўлган. Англия чемпиони бўлдик ва бу воқеадан сўнг Конте мени жамоада кўришни истамаётганлиги ҳақида хабар юборди.

"Атлетико"га қайтиш имкониятим бор эди, аммо менга ёшлар жамоаси билан шуғулланишим кераклигини айтишди.

Агар "Атлетико"да ҳам ишларим юришмаганида, оилам билан Бразилияда қолган бўлардим. Баъзи нарсаларни пулга сотиб ололмайсан" - дейди Коста.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca