

40 ёшли Лэмпард Маурицио Сарри ўрнига номзод сифатида кўрилмоқда.
- Бу клуб учун жуда ҳам яхши вариант деб ўйлайман, - дейди Дрогба. - У "Дерби Каунти"да яхши ишлади ва Чемпионшипда плей-офф финалга қадар олиб чиқди. Лэмпард тайёрми? У 40 ёш ёки 50 ёшга қадар тайёр бўлишини кутиши керакми? Менимча ҳамма нарса тажрибага ва муваффақиятга эришиш истагига боғлиқдир. Агар у ўзини яхши ҳис этаётган бўлса, "Челси"да ишлаши учун жуда ҳам эрта деб ўйламайман.





