Дибала йўқлигида «Рома» ҳужумида Шомуродов ва Довбик ўйнайди

Khoja
24 мар 2025
Хабарингиз бор, «Рома» етакчиси Пауло Дибала жароҳат сабабли камида уч ойга сафдан чиқди.

La Repubblicа нашри хабар беришича, Клаудио Раньери ҳужум чизиғида Довбик ва Шомуродов тандемидан фойдаланишга қарор қилган.

Эслатиб ўтамиз, Довбик жорий мавсум 38 та учрашувда 15 та гол урди ва 4 та голга ассист қайд этди. Шомуродовнинг ҳисобида эса 5 та гол ва 3 та голли узатма бор. Ҳамюртимиз жорий мавсум 28 та учрашувда майдонга тушди.


KhojaМуаллиф
Манба: romapress.net