

Маълумотларга кўра, "Ювентус" форварди Пауло Дибала бу қайдномадан жой олмайди. Аргентина терма жамоаси мураббийлар штаби 25 ёшли футболчи клубида мавсумни суст ўтказгани учун Дибала хизматларидан воз кечишга қарор қилди. Шу билан бирга, футболчи миллий жамоа сафида ўзини кўрсата олмагани терма жамоадагиларга ёқмади.
Жорий мавсум Дибала "Ювентус" сафида 40та учрашув ўтказиб, 10та гол урди ва 6та голли пас берди.



