

"Пиоли менга кўп нарсаларни ўргатди. У сабаб мен кучайдим ва кўплаб жабҳаларда ўсдим.
Златан буюк. У тажрибали футболчи ва доим фойдали маслаҳатлар беради. Ибрагимович сизга энг яхшисини беришга ундовчи мотиватордир.
Мен Жирунинг бизга қўшилганидан жуда ҳам мамнунман. Унинг барча клубларда қилганидек кўплаб голлар уришига аминман", - дейди испан.
Эслатиб ўтамиз, Диаснинг трансфер ҳуқуқи "Реал"га тегишли. У "Милан"да икки йиллик ижара асосида ўйнайди.



