

Ўйин пайтида парижликлар спорт директори Леонардо воқеани бош мураббий Маурисио Почеттинога хабар қилди ва хавбек 62-дақиқада алмаштирилди. Ди Мария шу заҳотиёқ стадионни тарк этди ва оиласи ёнига йўл олди.
Манбанинг хабарига кўра, ўйин пайтида ПСЖ ҳимоячиси Маркиньоснинг ота-онасининг уйига ҳам ўғри тушган ва улар ҳам гаровга олинган. Бразилиялик футболчи тўлиқ, 90 дақиқа ўйнади.
Полиция томонидан икки ҳолат бўйича тергов ишларини бошлаб юборилди.
Олдин, аниқроғи 2015 йилда ҳам Ди Мариянинг Манчестердаги уйига у МЮда ўйнаб юрган пайти ўғирликка тушишган.




