

Аргентина терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаш учрашувида Парагвайга мағлуб бўлди.
"Мессисиз Аргентина терма жамоасининг вазифаси доимо оғирлашади. У қийин вазиятларда учрашув натижасини ҳал қилади. Рақиб эса биринчи имконият бўлиши билан дарвозамизни ишғол қилди. Ишлашда давом этишимиз керак. Ҳар биримиз бор кучимизни ишга солишимиз лозим" - дейди Ди Мария.



