Ди Мария бу кўрсаткич бўйича Марадонадан ўтиб кетди
Omonjon To`xtamirzayev
23 мар 2024
Аргентина терма жамоаси ярим ҳимоячиси Анхель Ди Мария миллий терма сафида 27-голли узатмасини етказиб берди.
Футболчи Сальвадорга қарши ўртоқлик учрашувида (3:0) самарали узатма қайд этди. Шу тариқа, ассистлар сони бўйича хавбек Диего Марадонани ортда қолдирди. Бу борада яққол етакчи Лионель Месси (54) ҳисобланади.