

“Лукаку кўплаб голлар уриши мумкин, аммо уни ҳар ўйинда яхши ўйнашга ҳаракат қилади деб бўлмайди. Бу АПЛда ҳам кўринди.
Лукаку – қойилмақом футболчи. Баъзилар уни чемпион деб ҳисоблаши ҳам мумкин. Бироқ, менинг учун у ажойиб ўйинчи, аммо эталон тўпурар эмас. Унинг статистикаси зўр, лекин у муҳим ўйинларда муваффақиятсизликка учрайди. Бу фикр эмас, бу ҳақиқат. Бундан ташқари, Лукаку 30 ёшда. Бошқа томондан эса у ҳали ўзгаришга қодир”, дейди Ди Канио.



