Девид Мойес: “Ван Перси ақл бовар қилмас ишларни бажара олади”

Tolibjon Qosimov
26 авг 2013
“Манчестер Юнайтед” клуби бош мураббийи Дэвид Мойес, клуб ҳужумчиси Робен ван Персининг ўйини борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Робеннинг тўпсиз ҳаракатлана олиши, ўйинни тушиниши, ўйинга тезлик кирита олиши ақл бовар қилмас ишдек туйилади. У юқори даражадаги ўйинчи.

Баъзи бир ҳаракатлар борки, фикримча бундай ҳаркатларни машғулот натижасида ҳосил қилиб бўлмайди. Булар қандайдир ғайритабиий ҳаракатларки, буни фақат топ-ўйинчилар қила оладилар холос. Ҳар доим Руни ва Нистелройнинг кўп гол уришидан ҳайратланиб келганман. Мен уларни энг ажойиб тўпурарлар деб ўйлайман.

Робенда ҳам шундай хусусият мавжуд, лекин салгина бошқачароқ. Унда хохлаган ҳолатдан гол уриш хусусияти бор.

Умуман айтганда мен уни ишга ёндашишидан ҳайратландим. У билан ишлаш ёқимли. Мен ундан нечта унвонларга эга бўлдинг деб сўраганимда, фақатгина битта деб жавоб берди. Бироқ унинг кўзларида янада кўпроқ натижаларга эришиш истаги борлигини кўрдим”, - дейди Мойес.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: sports.ru