

Журналист Николо Скира берган маълумотига кўра, футболчи душанба куни Каталония пойтахтига учиб келади ва клуб учун тиббий кўрикдан ўтади.
19 ёшли ҳимоячи "Барселона" билан 5 йиллик шартнома имзолайди. Трансфер нархи 25 млн еврога баҳоланган.
Америкалик футболчи ушбу мавсумда "Аякс" таркибида 3 ўйинда қатнашди. Ўтган мавсумда эса барча турнирларда 36 ўйинда 2 гол ва 6 ассист қайд этди.



