

"Мен Лоран Бланнинг ўрнини эгалладим, менинг ўрнимни ҳам кимдир эгаллайди. Бу Зизу ёки бошқа кимдир бўлади. Гап менга ёқиш ёки ёмаслигида эмас, шартлар ўзаро тўғри келиши керак", – деди Дешам.
Дешамнинг Франция терма жамоаси билан амалдаги шартномаси 2022 йилги жаҳон чемпионати якунига қадар амал қилади.
Зиданга келсак, у ҳозирда ишсиз.



