Дерби ритми: А Серия 12-тур превьюси
10 ноя 2023 14:50
Янгиликлар
Дерби ритми: А Серия 12-тур превьюси
"Ювентус" - "Кальяри"
Ювентус Глейсон Бремер - 60', Даниэле Ругани - 70' |
Серия А . 12-тур 11/11/2023, 22:00 1
:
2
Тугади
|
Кальяри Альберто Доссена - 75' |
Стадион: Allianz Stadium, 39892 томошабин
Бош ҳакам: Marco Piccinini
Дисквалификация туфайли Рабьо ўйинни ўтказиб юборади ва бу Аллегри учун жиддий муаммо. Унинг ўрнини катта эҳтимол билан Камбьязо эгаллайди. Шунингдек, Костич ва Гаттида муаммолар мавжуд. Бу эса ўз навбатида икки ёш футболчи Хайзен ва Айлингга майдонга тушиш имконини бериши мумкин. Ҳужумда Кин ва Влахович варианти мавжуд.
Меҳмонлар устози Клаудио Раньери "Женоа"ни мағлуб этган таркибда ўзгаришларга қўл урмаса керак. Устига-устак жамоа сафида жароҳатланганлар ҳам йўқ.
Жамоаларнинг аввалги ўйинид "Ювентус" Сардиниядан 2-1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтган. Ҳозир ҳам "кекса синьора" фаворит сифатида тилга олинмоқда, қўшимчасига "Кальяри"нинг А Серия баҳсларида сафарда омади чопмаяпти. "Ювентус" ҳимояси жуда кучли ўйин кўрсатмоқда, аммо қуруқ серия бу беллашувда тўхтатилса ажаб эмас.
"Наполи" - "Эмполи"
Наполи |
Серия А . 12-тур 12/11/2023, 16:30 1
:
0
Тугади
|
Эмполи Виктор Коваленко - 90' |
Стадион: Diego Armando Maradona, 52000 томошабин
Бош ҳакам: Alessandro Prontera
Осимхен ҳамон лазаретда, ҳимоячи Натан эса дисквалификация муддатини ўтаб бўлди ва асосий таркибга қайтади. Ҳужумда илк дақиқалардан Симеонени кўришимиз мумкин. Унга орқароқдан Элмас ва Кварацхелия ёрдамлашади. Политанога эса дам олиш имкони берилади ва балки у охирги дақиқаларда захирадан майдонга тушар.
"Эмполи"да Малех дисквалификациядан қайтади, аммо асосий таркибда тушиши ҳозирча аниқ эмас. Дестро ва Песселья эса ҳали ҳам жамоага ёрдам бера олмайди, Гьясси ва Бастони захирадан ўйинга қўшилиб, жамоага ёрдам бериши мумкин. Ҳужумнинг олдинги чизиғида Капутога альтернатив вариант йўқ.
Ўтган сафар "Наполи" ишончли ўйин кўрсатиб, 2-0 ҳисобида ғолиб бўлганди. Амалдаги чемпион бу сафар ҳам яққол фаворит. "Эмполи" ҳозирда "Наполи"га қарши беллашувда очко олиши жуда катта муаммодек. Бунга неаполликлар еврокубокларда иштирок этаётгани, чарчоқ ва жароҳатлар ҳам таъсир кўрсата олмайдигандек.
"Лацио" - "Рома"
Лацио |
Серия А . 12-тур 12/11/2023, 22:00 0
:
0
Тугади
|
Рома |
Стадион: Stadio Olimpico, Rome, 63000 томошабин
Бош ҳакам: Davide Massa
"Лацио" таркиб билан боғлиқ жиддий муаммоларга дуч келган. Жамоага Казале, Марушич, Луис Альберто ва Цаканья ёрдам бера олмайди. Шундай экан Сарри анча бош қотиришига тўғри келади. Иммобиле ўйинни илк дақиқалардан бошлаб, унга Педро ва Фелипе Андерсон ёрдамлашса керак.
Римликлар сафида Кумбула, Абрахам ва Смоллинг ҳамон лазаретда, лекин Залевски, Спиннацолла ва Пеллегрини эса баҳсга тайёр бўлиб улгуришлари мумкин. Ҳужумда Моуриньо Дибала-Лукаку жуфтлигига ишонч билдиради.
Жамоалар март ойида рўбаро келганида "Лацио" минимал 1-0 ҳисобида зафар қучган. Қизиқ жиҳати, ҳозирда аксар мутахассислар "Рома"ни фаворит сифатида кўрмоқда. Бу кўпроқ "бургутлар"нинг кадрлар муаммоси билан ҳам бевосита боғлиқ. Бироқ айнан "Лацио" дерби олдидан кўпроқ дам олиш, тайёргарлик кўриш учун вақтга эга бўлди. Сабаби "Рома" куни-кеча Европа Лигасида ўйин ўтказди. "Лацио" эса Чемпионлар Лигасидаги беллашувини аввалроқ ўтказиб улгурганди. Назаримизда, учрашув анча муросасиз ва курашларга бой бўлади.
"Интер" - "Фрозиноне"
Интер М Федерико Димарко - 43', Хакан Чалханоглу - 48' |
Серия А . 12-тур 13/11/2023, 00:45 0
:
2
Тугади
|
Фросиноне |
Стадион: Giuseppe Meazza, 75000 томошабин
Бош ҳакам: Federico Dionisi
Куадрадо ва Павар жароҳатланган, шу сабабли асосий таркибда Дармиан майдонга тушса керак. Думфриснинг ҳолати ҳақида эса ҳозирча аниқ бир нима деб бўлмайди. Арнаутовичнинг сафга қайтиши миланликлар учун яхши янгилик бўлди. У захирадан ўйинга қўшилиши мумкин. Асосий таркибда эса Лаутаро ва Санчес жуфтлиги бошласа ажаб эмас.
Меҳмонлар сафида Харруи майдонга туша олмайди, Гелли, Калай ҳамда Романьолининг иштироки эса сўроқ остида қолмоқда. Ҳужумда Ди Франческо Ибрагимович-Марвин Куни дуэтига ишонч билдиради. Ҳар икки форвард "Эмполи"га қарши кубок баҳсида гол уришни уддалади.
Сўнгги бор жамоалар 2019 йил тўқнаш келган ва "Интер" ортиқча муаммоларсиз (3-1) зафар қучганди. Симоне Инзаги шогирдлари бу сафар ҳам қийинчиликка дуч келмаса керак. "Фрозиноне" курашувчан жамоа, бироқ даражадаги фарқ анча катта ва сафарда "шерлар"дан очколар кутиш бироз ноўрин.
Сергей Румянцев
Нозима Тўхтамирзаева таржимаси
Фикрлар