Депай "Манчестер Юнайтед"га қайтиши мумкин

Оқил Абдубарноев
9 ноя 2022
"Барселона" ҳужумчиси Мемфис Депай келаси йил клубини ўзгартириши мумкин.

Spanish Sport хабарига кўра, Депай "Манчестер Юнайтед" вакиллари томонидан диққат билан кузатилмоқда. Ҳужумчи яна "Олд Траффорд"да пайдо бўлиши мумкин. Олдинроқ у Англия клубида 2015/2016 ва 2016/2017 йилги мавсумларда ўйнаган. Фаолиятининг иккинчи мавсуми ўрталаридаёқ Мемфис "қизил иблислар"ни тарк этиб, "Лион"га йўл олди.

28 ёшли Мемфис Депай нуфузли Transfermarkt портали экспертлари томонидан 20 миллион еврога баҳоланган.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Spanish Sport