Мемфис Депай Нидерландия терма жамоаси тарихида энг яхши тўпурарга айланди

Iskandarov Abdulaziz
7 сен 2025, 23:40
Нидерландия терма жамоаси ҳужумчиси Мемфис Депай янги рекорд ўрнатди ва миллий жамоа тарихида энг кўп гол урган футболчига айланди.

Тарихий воқеа 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш баҳсидан ўрин олган Нидерландия – Литва учрашувида рўй берди. Ҳозирда Бразилиянинг “Коринтианс” клуби шарафини ҳимоя қилаётган Депай, ўйиннинг 11-дақиқасида Коди Гакпо берган аниқ узатмадан сўнг ҳисобни очди.

Бу гол Депай учун терма жамоа сафидаги 104-ўйинда урилган 51-голи бўлди. Ушбу натижа унга 102 та ўйинда 50 та гол урган Робин ван Персининг ютуғини ортда қолдириш имконини берди.


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia