Депай "Барселона" шарафига татиуровка чиздиришга тайёр

Alisher
20 сен 2021
"Барселона" ҳужумчиси Мемфис Депай клуб шарафига татиуровка чиздириши мумкин.

"Татиуровкалар танам, ҳаётим ва образимнинг бир қисми. "Барселона" Испания чемпионати ва Чемпионлар Лигаси учун кураш олиб боради, агар биз буни қила олсак, мен улар учун танамда қайсидир жойни кўраман. Бу жуда чиройли бўлар эди", - дейди Депай.

"Барселона" жорий мавсум Испания чемпионати 3 турдан сўнг 7 очко жамғарди ва жадвалда 10-ўринда бормоқда.

Жамоа Ла Лига 5-тур доирасида 20 сентябрь куни "Гранада" билан ўйнайди.


AlisherМуаллиф
Манба: AS