UZ

Сўнгги янгиликлар

11:40"Нефтчи" Анталияда "Шахтёр", "Динамо" Батуми ва "Қорабоғ" билан тўқнаш келади  1 11:22Мбаппе — 2025 йилнинг энг яхши пенальтичиси  4 10:45Раҳимжон Давронов: “Ажойиб муҳит бўлади. Шу томонлама менга қизиқ ва ёқимли бўляпти”  0 10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  6 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  2 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  9 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  10 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  10 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  36 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  4 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  3 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1

Денис Коростиченко: «Менимча, дуранг адолатли бўлди» Янгиликлар

Денис Коростиченко: «Менимча, дуранг адолатли бўлди»

Бугун бўлиб ўтган «Динамо» - «Локомотив» учрашувидан сўнг «темирйўлчилар» устози Денис Коростиченко ўз фикрларини баён этди.

- Ўйин ҳақида нима дейишим мумкин, бугун майдонда ҳар икки жамоа ҳам кураш олиб борди. Гарчи дарвозаларга тўп киритилмаган бўлсада, ўйин мухлисларга ёқди деб ўйлайман. Иккала жамоа ҳам ғалаба учун курашди.

- «Локомотив» бу йил «Динамо»га қарши 3 марта баҳс олиб бориб, бирортасида ғалаба қозона олмади. Бу ҳақда нима дея оласиз?

- Тўғри, шундай бўлди, лекин бу ерга фақат уч очкони кўзлаб келгандик. Энг муҳими, бугунги ўйиндан кейин турнир жадвали пешқадамлигини сақлаб қолдик. «Динамо»га қарши Про Лига доирасидаги иккала баҳс дуранг билан якун топди. Кубокда ютқазиб қўйганимизга келсак, у ўйинда бошқача режаларимиз бор эди, аммо ўзгартиришга тўғри келди.

- Охирги пайтларда Суперлига ўйинларида сизни кўп бор стадионда кўряпмиз. Бу келаси мавсумга ҳозирдан режа қилаётганингизни билдирадими?

- Йўқ. Чунки «Локомотив» ҳали вазифани бажаргани йўқ. Шу боис бирданига кейинги йилни ўйлаш нотўғри. Тошкент жамоаларидан Про Лигада фақат биз қатнашяпмиз, шунинг учун бўш вақт бўлди дегунча Суперлига ўйинларига боряпмиз. 

- Жамоа Суперлигага чиқиш вазифасини неча фоизга уддалади деб ҳисоблайсиз?

- Бу ҳақда ҳеч нарса дея олмайман. Чунки футболда олдиндан башорат қилиб бўлмайди. Қолаверса, кейинги турларда нима рўй беришини ҳам билмайман. Кутилмаганда «Арал»га ютқазиб қўйдик, ёки бўлмаса «Динамо» Андижонда очко йўқотди. Кўряпсизми, футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Биз фақат бир нарсани ўйлаймиз, чемпионат охиригача биринчи ўриндан тушмасликни. 

- Бироз танаффусдан сўнг Боян Найденов яна сафга қайтди. Унинг ўйини ва ҳолати ҳақида фикрингиз?

- Боян жароҳат олганди ва даволаниб яна сафимизга қайтди. Уни олдинроқ майдонга туширишни мақсад қилгандик, бироқ Нукусда сунъий майдонда тўп тепишга тўғри келди. «Хоразм» билан уйдаги ўйинда эса юз фоиз тайёр эмасди. Бугун эса жуда оғир учрашув бўлди ва бундай ўйинга тезда киришиб кетиш осон эмас. Ўйлайманки, Боян тез орада жисмоний ҳолатини тўлиқ яхшилаб кейинги ўйинга тайёр бўлади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика