Денис Коростиченко: “Бири-биридан фарқли икки хил бўлимлар гувоҳига айландик”
21 сен 2024 22:57
Янгиликлар
Денис Коростиченко: “Бири-биридан фарқли икки хил бўлимлар гувоҳига айландик”
Ўйин ҳақида
- Оғир ўйин бўлди. Учрашувнинг икки бўлими бир-биридан фарқли ўтди. Биринчи бўлимда вазиятлар яратдик, бироқ фойдалана олмадик. Иккинчи бўлим меҳмон жамоа фаоллиги остида ўтди ва ижобий натижа улар томонида бўлди. “Динамо” жамоасини ғалаба билан табриклайман.
- “Олимпик” ўйинларда иккита бўлимни бир хил темпда ушлай олмаётганига сабаб нима?
- Биринчидан, бизга тажриба етишмаяпти. Ёш футболчилар ҳар доим бир хил темпда ўйнаши қийин. Курашларга киришишда турлича вазиятларга дуч келаяпмиз, масалан баъзан тез, ёки баъзида жуда секин ҳаракат қилаяпмиз. Хатолар бор, йигитлар ёш, тажриба энг муҳими.
- “Олимпик”да аввалги руҳият сақланиб қолган. Ўша Кападзе даврида ҳам жамоа ҳар қандай вазиятда ишонч билан ҳаракат қиларди. Жамоа мураббийлар штабида ишлаганингиз ҳозирга келиб ҳам фойда бераяптими?
- Ҳа, биз аввал клуб мураббийлар штабида ишлаганмиз. Жамоа услубини сақлаб қолганмиз, картина ўша. Олимпия терма жамоасига асосий номзод футболчилар билан ишлаяпмиз. Жамоа мақсади ва амбициялари ўзгармайди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Фикрлар