

Ўйин ҳақида
- Биринчи навбатда, рақибни ажойиб ғалаба билан табриклайман. Ҳақли ғалаба. Стадион, майдон, мухлислар – ҳаммаси ажойиб. Бугун жамоамни танимадим. Афсуски, бугун биз рақибга қаршилик кўрсата олмадик.
- Ўйин шундай натижа билан тугашини кутганмидингиз? Биринчи таймда дуранг қайд этилганди...
- Бугун йигитларимни умуман танимидим. Биринчи сонияларданоқ футболчилар кўзида шижоат йўқ эди, агрессия етишмасди. Ҳафта давомида икки уч марта узоқ масофага бордик, балки шу таъсир қилгандир.
- "Сўғдиёна" ҳақида нима дея оласиз?
- Ажойиб жамоа. Улар бугун ғалабага ҳақли эдилар.



