Дембеле, Фати, Брэйтуэйт ва Френки де Йонг "Алавес" билан ўйнамайди. "Барса" қайдномасидан ўринбосарлар жамоасидан икки янги ўйинчи ҳам ўрин олди
30 окт 2021 16:27
Янгиликлар
Дембеле, Фати, Брэйтуэйт ва Френки де Йонг "Алавес" билан ўйнамайди. "Барса" қайдномасидан ўринбосарлар жамоасидан икки янги ўйинчи ҳам ўрин олди
"Барселона" вақтинчалик бош мураббийи Серхи Бархуан "Алавес"га қарши Ла Лига 12-тур доирасидаги ўйин учун қайдномани эълон қилди.
Унда Бархуан ўзи билан билан "Барса Б"да ишлаган икки ёш футболчини қўшди: 19 ёшли вингер Абде ва 20 ёшли марказий ярим ҳимоячи Альваро Санс.
Таркибдан жароҳат сабаб хавбек Сержи Роберто ўрин олмади.
Усмон Дембеле, Рональд Араухо, Ансу Фати, Педри, Френк де Йонг ва Мартин Брэйтуэйт тикланишда давом этишмоқда.
"Барселона" бугун "Алавес" билан ўйнайди. Бу Роналд Куманнинг бош мураббийликдан кетганидан кейинги илк ўйин бўлади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар