Делофеу: “Мен доим “Барселона”да бўлишни истаганман”

Aslanov Jasurbek
15 июл 2017
Ярим ҳимоячи Жерар Делофеу “Барселона”га қайтиши ҳақида гапирди.

“Мен доим бу ерда бўлишни истагаман. “Барселона” таркибида бўлиш учун кўп ҳаракат қилишимга тўғри келди. Чунки бу жамоа таркибига кириш осон эмас.  Мен доим бунинг учун ҳаракат қиламан.

Ишонаманки, бу гал мақсадимга эришаман. Менда турлича тажриба бор. Ўйлашимча, футболчи сифатида ўсишга эришдим. Жамоага ёрдам бериш учун бор куч ва маҳоратимни ишга соламан. Жамоада рақобат катта, аммо мен ҳар куни қандайдир янгиликни ўрганишга интиламан. Сабаби биз янги мавсумда совринлар ютишни режалаштирмоқдамиз”, дейди Делофеу.



Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca