Делап "Челси"да омадсиз ҳисобланган 9-рақам ҳақида: "Бундай нарсаларга ишонмайман"

Aslanov Jasurbek
25 июн 2025
Лиам Делап "Челси"да 9-рақам остида ўйнашдан қўрқмаслигини айтди.

22 ёшли ҳужумчи АҚШдаги клублар жаҳон чемпионатида "Эсперанса"га қарши ўйинда (3:0) лондонликлар сафида биринчи голини урди.

Ҳужумчи XXI асрда жамоада "омадсиз" деб ҳисобланадиган 9-рақам остида ўйнайди.

"Футболчи ўзига ишониши керак. Охир-оқибат, бу фақат рақам. Бу нарса мен учун кўп нарса англатмайди.

Мен бундай нарсаларга ишонмайман. Умид қиламанки, натижани кўрсатишда давом эта оламан", – деди Делап.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Athletic